Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё




Скачать 152.7 Kb.
НазваниеАмерика қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё
Дата конвертации30.01.2013
Размер152.7 Kb.
ТипДокументы
REFERAT


MAVZU: SHIMOLIY AMERIKA





ШИМОЛИЙ АМЕРИКА

Америка қитъаси икки материк — Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё Шимолий Америка ёки Жану­бий Америкага киритадилар.

Бутия ярим оролидаги Мерчисон бурни (710 50 шимолий кенглик) Шимолий Американинг энг шимолий нуқтаси, Аляска ярим оролидаги Принц Уэльс бурни (1680 40 ғарбий узоқлик) энг ғарбий нуқтаси. Лаб­радор ярим оролидаги Чарльз бурни (550 4 (У ғарбий узоқлик) энг шарқий нуқтасидир.

Панама бурнини материкнинг жанубий чегараси деб ҳисобласак, материкнинг майдони 20360 минг км2 ни ташкил этади. Гренландия (2176 минг км2), Канада Арктика архипелаги (1300 минг км2), Вест-Индия ороллари (2400 минг км2) ва бошқаларни Шимолий Америка таркибига киритадилар.

Геологик тарих давомида Шимолий Америка билан Жанубий Америка ҳар доим ҳам бир-бирига қўшилиб турмаган ва шунинг учун ҳар
бир материк табиати мустақил равишда тараққий этган. Бу материклар геологик тузилишининг бир – бирига ўхшамаслиги ана шунинг оқибатидир. Бу фарқ материкларнинг ҳар бирида мустақил қадимги
негиз (ядро) лар бўлиши ва улар атрофини ёшроқ. бурмали тоғлар ўраб
туришида кўринади. Шимолий Америка материги билан Жанубий
Америка материги ҳозирги вақтда қуруқлик орқали шу қадар кам туташганки, уларнинг географик зоналари бир-бирларига ҳеч ҳам ўхшауайди; ҳар бир материк ўзига хос ва мукаммал географик зоналарга
эга бўлиб, бу зоналар океан бўйи ва материк ички секторларини қамраб олади.

Шунга қарамасдан, ҳар иккала материк бир қанча умумий табиий сиятларга эга.

Шимолий Америка билан Жанубий Американи бир бутун тоғ системаси Кордильера тоғлари бир – бирига қўшиб туради. Ана шу тоғ темаси туфайли ҳар иккала материкда орографиянинг асосий элементлари меридионал йўналган бўлиб, асимметрикдир Евросиёнинг эографик туэилишидан Шимолий Америка билан Жанубий Америка ографиясининг асосий фарқи ана шунда. Евросиёдан фарқли ўлароқ, бу материкларнинг марказии ва шарқий қисмлари ё текислик, ёки ясси тоғликлардир, уларнинг ғарбий чеккалари эса тоғлардан иборат.

Кордильера тоғлари Шимолий Америка материги билан Жанубий Америка материги ўртасида кўприк хизматиии ўтайди, бу тоғлар туфайли флора ва фаунанинг бир материкдан иккинчи материкка ўтиши осон бўлган; ана шунга кўра Шимолий Америка билан Жанубий Американинг флора ва фаунаси муайян хусусиятларига кўра ўхшаб кетади Лекин бу ўхшашликларга қараб, уларнинг флора ва фаунаси умумий

Геологик тузилиши ва табиатининг таркиб

топиш тарихи хусусиятлари

Қисман бошқа материкларга ҳам хос бўлган хусуснят — асосни геологик структуралариинг концентрик тарзда жойлашнши Шимолий Америка мисолида яққол кўринади. Материкнинг марказий қисмлари чекка қисмларига нисбатан ҳамма жойи бир хил тузилган ва, шу билан бирга, энг қадимийдир. Бу ҳол тасодифий бўлмай, материкнинг ўзига хос хараққиёт тарихи оқибатидир.

Кембрийдан олдинги структуралар. Шимолий Американинг зама­нида қадимги структура — архей-протерозой ядроси — Канада қалқонини ўз ичига оладиган Шимолий Америка платформаси ётади.

Канада қалқони литологик таркибига кўра Скандинавия қалқонига ўхшаб кетади. Канада қалқони жинслари кучли метаморфизмлашган; шунинг учун ҳам ҳамма жойда кристалл тузилишдадир. Бу жинслар гранит – гнейс комплекси деб аталиб, таркибида кўп миқдорда минерал-лар учрайди; бу минераллардан кўплари саноатда муҳим аҳамиятга эга.

Платформа жинсларининг абсолют ёшини ўрганиш натижасп Буюк кўллар атрофи платформанинг энг қадимийқисми эканлиги аниқланди, бу ерларда отқинди ва метаморфик жинсларнинг ёши 2500 млн йилдан ҳам ортиқ. Бу ядро атрофида геосинклиналь ҳавзалар бўлган, бу ҳавзалар кембрийдан олдин, бироқ калқоннинг марказий қисмларн пайдо бўлмасдан анча кейин таркиб топган. Ешроқ структуралар аста – секин марказий ядрога қўшила борганидан унинг майдони тобора кенгая бошлаган. Катта Айиқ кўли атрофидаги бурмали структуралар­иинг ёши 1250 – 1450 млн. йилга, Сан – Лаврентий дарёси водийсидан шимоли – шарқдаги жойларнинг ёши 950–1100 млн. йилга баробар. Шундай қилиб, Шимолий Америка кристалл жинслар қалқониннн: таркиб топиш тарихи бу қалқоннинг бундан бошқа ёшроқ барча қисмларининг таркиб топиш тарихига кўра камроқ давом этган.

Платформа жинсларининг абсолют ёшини ўрганиш натижасида, Буюк кўллар атрофи платформанинг энг қадимийқисми эканлиги аниқланди, бу ерларда отқинди ва метаморфик жинсларнинг ёши 2500 млн. йилдан ҳам ортиқ. Бу ядро атрофида геосинклиналь ҳавзалар бўлган. бу ҳавзалар кембрийдан олдин, бироқ қалқоннинг марказий қисмлари пайдо бўлмасдан анча кейин таркиб топган. Ёшроқ структуралар аста – секин марказий ядрога қўшила борганидан унинг майдони тобора кенгая бошлаган. Катта Айиқ кўли атрофидаги бурмали структураларнинг ёши 1250 – 1450 млн. йилга, Сан-Лаврентий дарёси водийсидан шимоли-шарқдаги жойларнинг ёши 950 – 1100 млн. йилга баробар. Шундай қилиб, Шимолий Америка кристалл жинслар қалқонининг таркиб топиш тарихи бу қалқоннинг бундан бошқа ёшроқ барча қисм-ларининг таркиб топиш тарихига кўра камроқ давом этган.

Палеозойнинг бошларига келганда Шимолий Америка платформа тектоника картасида кўрсатилганига нисбатан каттароқ бўлган

платформанинг ғарбий чеккаси ҳозирги Қояли тоғлар ишғол қилган грриториянинг ғарброғидан ўтган). Натижада платформапинг ғарбий 1сми геосинклиналь ҳавзаларга қўшилган ва бурмалана бошлаган.

Палеозой ва мезозой бурмали структуралари. Палеозойга келган-зёқ платформанинг жанубий, ғарбий ва шимолий қисмларини трансцессия босган, натижада кристалл жинсли фундаментда чўкинди жинслар – қумтошлар, доломитлар ва оҳактошлар тўпланиб қолган.

Рельефи ва фойдали қазилмалари


Геологик тараққиёт процессида Шимолий Американинг йирик тектоник областлари: Канада қалқони ва плитасини ўз ичига олган Шимолий Америка платформаси, палеозой (каледон ва герцин) бурмали уктуралари, эпигерцин платформалар, Кордильеранинг мезокайнозой бурмали структуралари таркиб топган. Кордильеранинг энг ёш тизлари ва водийларидан ташқари, ана шу структуралар билан бирга пайдо бўлган рельеф шакллари йўқ бўлиб кетган. Бундай шакллар ер пўстининг кейинги ҳаракатлари, денудация процесслари ва чўкинди тўпланиши натижасида кучли ўзгарган. Шунга қарамасдан, бу областлардан ҳар бирининг тектоник негизининг ўзига хос хусусияти ҳозирги рельеф тараққиётининг ўзига хос йўлларини белгилаб берган. Шунинг учун тектоник областлар морфоструктура районларнинг энг йирик категориялари бўлиб, гипсометрик картада яққол кўриниб туради.

Асосий қисми

Кордильера тоғлари

Юқорида айтилгани каби, Шимолий Американинг ғарбий қисмида тоғ пайдо қилиш процесслари қуйи палеозойдаёқ рўй берган, бироқ Ап­палачи тоғларидан фарқ қилиб, қадимги бурмали структуралар деярли қолмаган. Шимоли – ғарбдан жануби – шарққа чўзилган асосий морфоструктуралар мезозой охирида ва кайнозой бошларида пайдо бўлган ҳамда кучли ички ва ташқи процесслар таъсирида мураккаблашиб, бир неча бор ўз шаклини ўзгартирган.

Тоғ системасининг шарқий минтақаси ларами давридаги (ларами минтақаси–X) кучли тектоник процесслар зонасининг шарқйй қисмига тўғри келади. Бу процесслар геосинклинал зонани ҳам ва Шимолий Америка платформасининг теварак – атрофдаги қисмларини ҳам қамраб олган. Бу тоғ минтақаси Аляскадаги баландлиги 3000 м гача етадиган Брукс тизмасидан (X1), Канададаги баландлиги 2500 м гача бўлган Макензи тоғларидан (Х2) ва 4399 м га етадиган (Элберт тоғи) Қояли тоғлардан (Х3) иборат.

Тоғ пайдо қилиш процесси кўп жиҳатдан платформа шароитида рўй берганидан бурмали – палахсали тизмалар структура ва рельефнинг энг характерли типи ҳисобланади. Бурмаланмаган жойлар ба­ландлиги 1500 – 1600 м атрофидаги платолардан иборат бўлиб, шарқда Буюк текисликлар билан қўшилиб кетади.

Тизмаларнинг тепаларида қадимги ва ҳозирги музлар туфайли ву-жудга келган музлик рельеф шакллари кўп учрайди. Иеллоустон давлат парки атрофларида поствулканик ҳодиеалар, жумладан жуда кучли гейзерлар учрайди.

Қояли тоғлар жанубда Шарқий Сьерра Мадре 4) баланд мас-снвлари сифатида давом этади.

Бундан ғарбдаги яна бир орография минтақаси невадий бурмали структуралари тараққий этган зонанинг шарқий қисмида ва ларами бурмалари зонасининг ғарбий қисмида бўлиб, ўртача баландликдадир. Бу минтақа ғарб ва шарқдан тоғ тизмалари билан ўралган. Бу эса иқлимнинг хийла континентал бўлишига олиб келган. Иқлимнинг континенталлиги натижасидаэса денудация кучайиб, ер юзасини текислаб юборган. Бу – ички ясси тоғликлар ва платолар минтақасидир (XI). Бу минтақа ички Фрейзер (ХI2) платоларига, Колумбия платосига ўтадиган Юкон ясси тоғлиги (ХI1), Катта Ҳавза тоғлиги (XI4), Колopадо платоси (ХI5), Мексика тоғлигининг ички қисми (Х16) дан иборат.

Бу зона учун кўтарилган ёки чўккан ва баландлиги 4000 м гача бўлган кўпдан – кўп горстли тизмалар (Катта Ҳавзада) ва аккумулятив рельеф шаклларига эга бўлган котловиналар структуралари характерлидир. Ажал водийси энг чуқур депрессиядир (абсолют чуқурлиги – 85 м). Фрейзер ,ва Колумбия платоларида, шунингдек, Колорадо плато-1инг чекка қисмида вулкан қопламлари кенг тарқалган. Бу зона юзасииинг шакллари дарёлар ва оқар сувларнинг фаолияти билан боғлиқдир.

Шимолда, Юкон ясси тоғлигида, йирик дарё системалари бўлган жойларда, тектоник жиҳадан чўккан участкалар дарё оқизиқларидан иборат кенг аккумулятив пасттекисликлардир. Дарёлар территория кўтарилмасдан олдинвужудга келган ва дарёлар эрозияси етарли даражада кучли бўлган жойларда чуқур водийлар ва ҳатто ниҳоятда чуқур за узун канъонлар вужудга келган. Бундай канъонлар айниқса Фрейзер,

Фойдали қазилмалари

Шимолий Америкада тошкўмир ва қўнғир кумир, pyx ва молибден жуда кўп. Мис, кобальт, титан, ванадий запаслари ҳам анчагина. Нефть, темир ва никель запаслари ҳам етарли даражада катта, лекин бу фой­дали қазилмалар соҳасида Шимолий Америка бошқа материклардан анча орқада туради. Материкда марганец, хром, алюминий ва қалай нисбатан кам.

Канада қалқони Шимолий Американинг асосий металлогеник провинцияларидан биридир. Канада қалқони бағрида темир, никель мис, олтин, кумуш, уран, молибден ва бошқа металларнинг йирик конлари бор. Юқори кўл атрофларида ва Лабрадор ярим оролида темир рудасининг катта конлари очилган. Бу районларнинг рудалари метаморфик йўл билан вужудга келган бўлиб, кембрийдан олдинги чўкинди жинс қатламлари орасида учрайди. Бу рудалар таркибида тахминан 50-55% темир бўлган гематитдир. Юқори кўл атрофларидаги энг бой конлар запаси камайиб қолган. Шунинг учун таркибида 27% атрофида темир бўлган темирли кварцитлар қазиб чиқарилмоқда.

Никель одатда мис билан бирга учрайди. Садбери яқинидаги кон бутун дунёга машҳур. Бу ердаги синклинал шаклдаги архей гнейслари, кристалли сланецлари, оҳактошлари, протерозой кварцитлари ва бошқа жинсларни ультра асосий магманинг қалин интрузияси ёриб чиққан. Майдони 1500 км2 атрофидаги рудали территория интрузивнинг қуйи қисмидадир. Бу ерда ширротин, халькопирит ва пиритнинг йирик томирлари ва линзалари пайдо бўлган. Бу рудаларда мис, никель, кобальт, платина, олтин, кумуш бор. Худди шу типдаги кон Гренвилл кўли яқинида, Канаданинг Манитоба провинциясининг шимолида қазиб олинаётир. Бундан ташқари, қалқон территориясида мис, асосаи колче­дан типидаги мис конлари анчагина бор (Флинфлон, Норанда ва бошқалар). Мис билан бирга кўпинча кумуш ва олтин қазиб чиқарилади. Олтин муҳим саноат аҳамиятига эга бўлган миқдорда кўпгина жойларда учрайди. Олтинли мииералларнинг кўпчилиги генетик жиҳатдан гранитоидлар билан боғлиқдир

Канада қалқони уран рудаси конлари билан машҳур (Катта Айиқли кўл ва Гурон кўли яқинида айниқса катта конлар бор).

Шимолий Америка платформаси плиталарида, қалқондаи фарқ қи-либ, асосан минерал хом ашёнинг ёқилғи – энергетика бойликлари кўп. Кўмир, нефть ва табиий газнинг энг катта бир қанча конлари ана шу структуралардадир.

Кўмир конлари Марказий ва Буюк текисликлардаги иккита асосий провинцияда маълум. Улардан биринчисида территориянинг катта қис-мидаги тошкўмир даври оҳактошлари ва сланецлари орасидаги битумли кўмирларнинг каттагина запаслари бор. Иккинчи провинцияда энг йи­рик конлар АҚШ билан Канада чегараси яқинидадир. Айрим кон дала-лари ҳар иккала давлат территориясида, Қояли тоғлар этаклари бўйлаб тор полоса шаклида чўзилиб ётади. Конлар учламчи ва бўр даврлари-нинг жинслари орасида учрайди. Булар асосан, қўнғир кумир ёки лиг-нитдир. Канада территориясида кумир конлари орасида битумли кумир ҳам учрайди.

Буюк текисликларнинг жануби – шарқий қисмида дунёдаги энг катта нефть ва табиий газ конларидан бири бор. Бу кон Пекос ва Арканзас дарёлари орасида жуда катта территорияни ишғол қилиб ётади. Бу ерда хилма – хил структурали формаларда нефть кембрий – ордовикдан тортиб неогенгача пайдо бўлган барча чўкинди жинслар орасида учрайди. Ай­рим нефть ва табиий газ конлари буюк текисликларнинг АҚШ ва Канададаги турли қисмларида ҳам топилган. Нефть билан кумир Канада Арктика архипелаги оролларида учрайди Булар архипелагнинг геологик тузилиши ҳали етарли Даражада ўрганилган эмас.

Рудали конларнинг аҳамияти кичикроқ. Бу конлардан энг йириклари лакколит ва дайкаларнинг мезозой ва учламчи даврда чўкинди қат-ламлар орасига кириб келишидан ҳосил бўлган. Миссисипи, Миссури ва Огайо дарёлари қўшиладиган жойда топилган қўрғошин, рух, барит ва флюоритнииг каттагина конлари ана шу йўл билан ҳосил бўлган.

Мексика қўлтиғи соҳили (синеклиза) нефтга хийла бой. Нефть бу ерда ётиқ антиклинал гумбазлар шаклида ёки деярли горизонтал ҳолда ётадиган бур ва кайнозой ётқизиқлари орасидадир. Бу конларни кўпинча пермь қатламларидан чўққайиб чиқиб турган туз гумбазлари ёриб чиққан. Нефть коилари пасттекисликнинг ҳамма қисмларида, АҚШ ва Мексикада Миссисипи дарёсидан ғарбда тарқоқ ҳолда учрайди.

Аппалачи тоғларининг каледон бурмали структураларида дунёдаги энг катта асбест коиларидан бири топилган (Канададаги Нотр-Дам тоғи). Аппалачи тоғлари каледонидларида, Ныофаундлендда ва Шар-кий Гренландияда полиметалл конлари хам топилган.

Каледон бурмаланиши процессида ва геология тарихининг янада қадимги босқичларида пайдо бўлган турли рудалар Аппалачи тоғлари-нинг герцип структуралари учун ҳам характерлидир. Бу рудалар ёқил-ғи-энергетика хом ашёси ва рудаларнинг хилма-хил турларидан ибо-рат. Аппалачи тоғларининг табиий бойликларидан энг қимматлиси тош-кўмир давридаги чўкинди жинслар орасида учрайдиган тошкўмирдир. Жуда йирик кумир коилари Аппалачи платосининг шимолий кисмида учрайди. Ғарбда кумир конлари битумли кўмирдаи, шарқда, дислока-цияга учраган зонада антрацитдан иборат. 10—27 кўмир қатлами уч­райди. Бу қатламларнинг қалинлиги 12—20 м. Баъзи жойларда кумир ер юзига чиқиб ётади. Юқори сифатли кумир конидан яна биттаси Пит-тсбургдан Бирмингемгача герцин бурмали зонасининг ғарбий чеккаси бўйлаб жойлашган. Бу кон ундан жанубда эса Мексика бўйи паст-текислигининг мезозой чўкинди жинслари қатламлари тагида ётади. Ҳозирги вақтда деярли бутунлай қазиб олинган нефть конлари ҳам ку­мир конлари билан боғл.иқ.

ГерцинАппалачи тоғларининг бошқа конлари орасида силур ётқи-зиқларида учрайдиган ва бутун жанубий Аппалачи тоғлари бўйлаб чў-зилиб борадиган темир руда кони минтақасини ҳосил қиладиган гема­тит (айниқса Бирмингем атрофлари темир рудасига бой), рух, мис рудалари ва пиритни айтиб ўтиш мумкин.

Кордильера тоғларининг бурмали структураларида жуда хилма-хил қазилмалар бор. Асл металл, рангдор ва нодир металларнинг нева-дий ва ларамий интрузияларида учрайдиган конлари ҳам анчагинадир.

Киммерий бурмали минтақаси қалай-вольфрам рудаларига бой бул­ган жануби-шарқий Осиёдан фарқ қилиб, Шимолий Американииг худди шундай структуралари мис, олтин, кумуш ва рухга бой рудалар билан машҳурдир. Асосий конлар генетик жиҳатдан юқори юра ва қуйи бўр-мўътадил нордон гранитоидлари билан боғлиқдир. Бу гранитоидлар кембрийдан олдинги, палеозой ва мезозой жинсларини ёриб чиққан-Сыоард ярим орслидаги, Юкон дарёси ҳавзасидаг.и (Аляска ва Канада-да) ва Калифорниядаги бутун дунёга машҳур олтин конлари Канада ҳамда АҚШнинг Невада ва Аризона штатларидаги полиметалл (асосаи қалай, рух) конлари (олтин, мис, қўрғошин, рух, кумуш) ва Канададаги вольфрамга бой скарн конлари (оҳактошли-темирли силикатлар: гранат, пироксен ва бошқалар) ана шундай конлардир. Кичикроқ конлардан Аляскадаги қалаи рудаларини, АҚШ нинг ғарбидаги хром конларини, Калифорния штатидаги Шаста тоғи яқинидаги колчедан конларини :айтиб ўтиш мумкин.

Ларамий структураларида АҚШ Қояли тоғларининг шимолий ва ўрта қисмларида батолитлар билан боғлиқ, бўлган конлар жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мис (Бинген, Бьютт ва бошқалар), полиметалл (Кер-д'Ален), вольфрам, олтиннинг жуда катта конлари шулар жумла-сидандир. Колорадо платосида ана шу даврда (бўр даври охири палео-генда) пайдо бўлган интрузияда каттагина уран конлари мавжуд. Деяр-ли худди щу тақлидда пайдо бўлган мис, полиметалл ва титан рудалари Мексика тоглигининг ички қисмлари учун характерлидир.

Жуда катта территорияда рўй берган неоген магматик процесслари Тинч океан бурмалари минтақасидагина эмас, балки Кордильера тоғ-ларининг бошқа структуралари зоналарида ҳам кўпгина рудали конлар ҳосил қилган. Аляска ва Канадада қирғоқ бўйи полосаси хром, платина ва олмос, АҚШ эса симоб запаслари билан ажралиб туради. АҚШда Қояли тоғларнинг ўрта қисмида худди шу ёшдаги интрузияларда мо­либден (дунёдаги энг катта конлардан бири), қўрғошин-рух, олтин-кумуш, мис-молибдеи ва бошқа рудаларнинг конлари бор.

АҚШнинг рудали минтақаси Мексикада ҳам давом этади. Мекси-кадаги энг йирик конлар иеогенда пайдо бўлган. Чунончи, мис-молиб-ден, полиметалл, уран ва олтин-кумуш рудаларининг йирик конлари ана шундай конлардир. Мексика тоғлигида бундай рудалар жуда кўп.

Кордильера тоғларида рудалардан ташқари, ёқилғи-энергетикахом ашёси ҳам мавжуд. Геологик тузилиши жуда хилма-хил бўлганидан бу хом ашё конлари ниҳоятда тарқоқ. Кордильера тоғларининг турли жойларида ёши ва таркиби турлича бўлган кумир конлари топилган. Улардан энг йириклари Қояли тоғлар яқиницаги тоғ орасидаги паст-ликларда ва Канададаги орол шаклидаги тоғларда бўлиб, юқори бур-палеоген ёшидадир. Нефть запаси у қадар катта эмас. Калифорния штатининг жанубий томонлари бундан мустаснодир. Бу ерда кичик-рок жойда кайнозой жинслари орасида жуда катта нефть конлари бор. Қояли тоғларда ва Алясканинг айрим қисмларида бир оз миқдорда нефть учрайди.

Иқлим

Шимолий Америка Арктика минтақасидан тропик минтақагача чўзилган. Шунинг учун унинг территориясида радиация шароити ва ҳавонинг циркуляция хусусиятлари жуда хилма – хилдир.

Материкнинг шимолий ярмида (560 шимолий кенгликдан шимолда) радиация баланси бир йилда 20 ккал/см2, жанубий қисмларида эса 60 ккал/см2 дан ортиқроқ.

Континеитнинг катта к.исми ўртача (мўътадил) кенгликларда бўлиб, бу ерда ғарбий ҳаво массалари ҳукмрондир. Фақат энг жанубий қисмлари тропик минтақададир. Бу ерда меридиан бўйлаб ҳаракат қиладиган ҳаво массалари (пассатлар) асосий урин тутади.

Циркуляция процесслари ер юзасининг сув, қуруқлик ёки тоғлардан иборат эканлигига қараб анчагина ўзгаради. Бироқ, бу таъсир Евросис-дагичалик кучли эмас. Чунки Евросиё майдони Шимолий Америкадан жуда каттадир. Шимолий Америка материги устида қиш пайтида, барқарор антициклон ва ёзда эса барқарор циклонлар пайдо бўлади, лекин улар Евросиёдагичалик кучли (интенсив) эмас. Шунинг оқибатида, чу­нончи, муссон оқимлари ҳам кучли эмас. Муссон оқимлари материкнинг жануби шарқий қисмида фақат ёз пайтидагина пайдо булади. Ҳатто қишда ҳам бутун Шимолий Америкада циклон об – ҳавоси бўлиб туради.

Шунга қарамасдан ер юзаси, асосан рельефнинг хилма – хиллиги ҳаво қатламининг ер юзаоига яқин қисмларида ҳаво ҳаракатини сезиларли даражада ўзгартиради. Бу соҳада Кордильера тоғлари айниқса катта роль ўйнайди. Ғарбдаги баланд тоғлар Тинч океаннинг материк­нинг марказий ва шарқий қисмлари иқлимига таъсирини чеклаб қўяди. Бу ерларда меридионал йўналишдаги ҳаво массаларининг роли муҳим. Бу ерлар текис бўлганидан Шимолий Муз океанидан совуқ ҳаво ва Мексика қўлтиғидан илиқ ҳаво мамлакатнинг ичкарисига кириб' келади. Материк устида барик марказлар кучли бўлмаганидан, иҳлимнинг таркиб топишида океан устидаги барик марказларнинг таъсири катта. Бунинг устига Шимолий Америка қирғоқларини ўраб турадигак илиқ ва совуқ оқимларининг кириб кедиши ана шу марказлар билан боғлиқдир, Йилнинг турли фаслида материк устида атмосфера процесслари: турлича руй беради.

Қишда Қуёшдан келадиган иссиқлик кескин камаяди Декабрда материкнинг катта қисмида (40-440 шимолий кенгликдан шямолда) радиация баланси манфийдир. Қуруқлик юзаси океан юзасига нисбатан тезрок, совийди. Шунинг учун материкка келадиган ҳавонинг ер юзасига яқинқатлами ҳам совийди ва анча зичлашади. Бунинг оқчбатида материк юзасида атмосфера босими кўтарилади, атмосферанинг юқори қатламларида эса шунга қараб пасаяди, 5 км баландликда изобаралар картасида чуқурлик пайдо бўлади. Бу чуқурлик материкнинг шарқий қисми устида Шимолий Муз океани тепасидаги паст босим областидаи бошланади. Ана шу чуқурликнинг ғарбий чеккаси бўйлаб материкка шимоли – ғарбдан кучли ҳаво оқими тушади. Бу ҳаво оқими антициклонлар пайдо бўлишига имкон беради. Шунга қарамасдан Шимолий Америка тепасида Осиё антициклони каби юқори босим маркази пайдо бўлмайди. Бу эса материкнинг Евросиёга нисбатан ғарбдан шарққа кам чўзилганлиги ва кичиклиги оқибатидир. Баланд босим области карталарда қирра шаклида тасвирланади (1-илова). Бу қирра Бофорт денгизидаи жануби-шарққа томон чўзилган бўлиб, Арктика ва субтропик кенгликлардаги баланд босим областлари орасидадир. Қирра ўқида январда ўртача атмосфера босими 1021 мб (766 мм) дан ошмайди. Бу эса Осиё антициклони марказидагидан 15 мб пастдир.

Евросиё тепасидаги каби, ғарбий ҳаво массаси туфайли кучли циклонлар рўй беради. Шимолий Америкага циклонлар Тинч океандан? келади. Циклонлар қисман Кордильера тоғларида ушланиб, барқарор-циклон области – Алеут минимумини ҳосил қилади. Бу минимум ҳам Исландия минумуми каби, қиш пайтида иқлим шароитининг таркиб то­пишида сезиларли роль ўйнайди.

Алеут минимуми туфайли материкнинг ғарбида 360 ва 600 шимолий кенгликлар орасида ўртача кенгликларнинг Тинч океан илиқ нам ҳавоси

ҳукмрондир. Бу ҳаво, асосан, жанубдан қирғоқ бўйлаб эсади ва Кордильера тоғларинииг ғарбий ён бағирларида кўп миқдорда нам беради. Бу ҳаво шарққа томон ҳаракат қилиб, Кордильера тоғларидан ўтади, бироқ Буюк текисликларга келганда жуда қуриб қолиб, ёғин бер­майди.

Айни вақтда Исландия минимумининг ғарбий чеккаси бўйлаб қуйи қатламларда материкнинг шимолий ва шимоли–шарқий қисмларида Арк­тика денгиз ҳавоси келади. Бу ҳаво ғарбдан келадиган ҳаво массалари билан қўшилиши натижасида кўп қор ёғади. Бу ҳаво жанубга қараб – ҳаракат қилиб экан, ўз йўлида жиддий бир орографик тўсқииликка учрамайди. Аксинча, материк чеккаларидаги тоғ тизмалари ҳавонинг жанубий кенгликларга кириб келишига имкон беради. Чунки бу тоғлар ҳавонинг ғарб ва шарққа оқиб кетишига кўп йўл қўймайди. Тўғри, бу–ҳаво энди бутунлай ўзгарган. У баъзан Мексика қўлтиғи соҳилига етиб ҳатто Флорида ярим оролида ҳам экинларга зарар берадиган қора совуқлар олиб келади.

Физик хоссалари бир-биридантубдан фарқ қиладиган ҳаво массаларининг ўзаро таъсири натижасида материк устида қиш пайтида жуда

ўзгарувчан об – ҳаво таркиб топади. Вақт – вақти билан Кордильера тоглари устидан ошиб ўтиб Буюк кўллар атрофларида кучаядиган.

Добавить документ в свой блог или на сайт

Похожие:

Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconАмерика,
Америка моего детства – Джек Лондон, Майн Рид, Марк Твен. Америка моей юности – перестроечные песни и мечты, «Гуд бай, Америка, где...
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconУрок игра На тему: «Материк Северная Америка»
Обучающая: закрепить знания учащихся, полученные при изучении темы “Северная Америка”; создать образ путешествия, используя нетрадиционную...
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconВикторина по теме: «Северная Америка»
Цели: систематизировать и повторить знания, полученные по теме: «Северная Америка»; проверить степень усвоенности материала по теме:...
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconТема ”План и карта”
Материки: Австралия, Антарктида, Африка, Евразия, Северная Америка, Южная Америка
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconПанама-Колумбия 10. 04. 2012 30. 12. 2012
Панама Сити и Боготы, на которых равняется вся Латинская Америка, а также бурлящая весельем Картахена, где находятся самые шикарные...
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё icon1. Самая высокая точка материка Южная Америка
Как называется самое крупное высокогорное озеро материка Южная Америка (оз. Титикака)
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconМатерики: Евразия, Африка, Северная Америка, Южная Америка, Австралия, Антарктида. Speakera narod ru Океаны
Материки: Евразия, Африка, Северная Америка, Южная Америка, Австралия, Антарктида. Speakera narod ru
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё icon«північна америка» С. М. Гончар 2009 рік
У посібнику представлено опис сучасних технологій, цікавих форм та прийомів роботи, які були апробовані на уроках географії. Також...
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё icon«мулојот психология» фанидан маърузалар матни Тузувчи: Жалилова С. Х тошкент 2006
Шаµслараро муносабатлар соµаси кенг ³амровли б´либ, ´з ичига инсоннинг катта гуруµларга б´лган муносабатидан тортиб, интим муносабатларгача...
Америка қитъаси икки материк Шимолий ва Жанубий Америка материкларини ўз ичига олади. Теуантепек ва Панама бўйинлари ора-сида жойлашган Марказии Американи ё iconЮжная Америка

Разместите кнопку на своём сайте:
Библиотека


База данных защищена авторским правом ©kk.docdat.com 2013
обратиться к администрации
Библиотека
Главная страница