Мавзу режаси




Скачать 248.79 Kb.
НазваниеМавзу режаси
Дата конвертации14.05.2013
Размер248.79 Kb.
ТипДокументы
МАШҒУЛОТ №5


Болаларда асоратланган киндик касалликларида Диагностика, дифференциал диагностика ва умумий педиатр тактикаси. диспансеризация ва реабилитация.


Мақсад: Талабаларни киндик касалликларини асоратланган ва асоратланмаган формаларини ўз вақтида аниқлаш, ташхислаш ва қиёсий ташхислашни ўтказиш, адекват даволаш тактикасини танлаш, оператив даво муддатларини аниқлаш, операциядан кейинги реабилитация чора тадбирларини билишга ўргатиш.


Вазифалари: Умумий амалиёт шифокорини мустақил равишда ташхис қўйишга ўргатиш, касаллик кечув характерини аниқлаш ( асоратланган, асоратланмаган ) ва киндик касалликларида тегишли даво тактикасини танлаш. Консерватив ва оператив давога бўлган кўрсатмаларни аниқлаш.

Кўриб чиқиладиган саволлар:

  • Омфалит, классификацияси, ташхислаш ва даволаш, асоратлари.

  • Киндик тизмчаси чурраси, сабаби, ташхислаш, классификацияси, қиёсий ташхислаш, даволаш тактикаси ва асоратлари.

  • Киндик чурраси, клиник кечуви, даволаш тактикаси ва асоратлари.

  • Киндик тўлиқ оқмалари, ташхислаш ва даволаш тактикаси.

  • Киндик нотўлиқ оқмалари, қиёсий ташхислаш, оператив ва консерватив давога кўрсатма.

  • Киндик фунгуси, ташхислаш, қиёсий ташхислаш, даволаш.

  • Киндик кисталари, қиёсий ташхислаш ва даволаш.

  • Киндик чуррасида консерватив даволаш.

  • Нотўлик киндик оқмаларида консерватив даво муолажалари.


Талаба билиши ва қила олиши керак:

  • Киндик тизмчаси чуррасини ташхислашни.

  • Киндик тизмчаси чуррасини қиёсий ташхислашни.

  • Киндик чуррасини ташхислашни

  • Киндик чуррасини қиёсий ташхислашни

  • Киндик чуррасида консерватив даво ўтказишни.

  • Киндик нотўлиқ оқмаларини ташхислашни

  • Киндик нотўлиқ оқмаларини қиёсий ташхислашни

  • Киндик нотўлиқ оқмаларида консерватив даво ўтказишни.

  • Омфалитни ташхислашни

  • Омфалитда қиёсий ташхис ўтказиш

  • Омфалит оддий турида консерватив даво ўтказишни.

  • Киндик фунгусини ташхислашни

  • Киндик фунгусида қиёсий ташхис ўтказишни.

МАВЗУ РЕЖАСИ


Амалий машғулот босқичлари

Мавзу режаси


Вақт

1. Кириш

Талабаларни берилаётган мавзу бўйича теоретик кўникмаларни ўзлаштириш масаласи бўйича сухбат.


10

2.Талабаларни билимини текшириш.

Тестлар. Оғзаки савол-жавоб. Галерия бўйича тур


10

3. Беморларни кўриш ва курация қилиш.

Болалардаги киндик касалликларида бемор аҳволини баҳолаш ва кўриш. Баҳолаш бемор ётоғи олдида ўтказилади.


30

4. Диагностик усулларни бажариш ва амалий кўникмаларни бажариш

Ўкитувчи иштирокида касалларни палатада, боғлов хонасида, қўшимча хоналарда кўриш ( киндик ярасига ишлов бериш, фистулография, рангли синамани ўтказиш, боғламларни алмаштириш


20

5.Мавзуни теоретик мустахкамлаш

Укитувчи мавзу буйича узлаштириш кийин булган масалаларни тушунтиради ва интерактив методлар утказади.


40

6. Мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш

1. Вазият масалаларни ечиш

2. Амалий кўникмаларни техникаси ва бажарилишини баҳолаш

3. Тестлар


45

7. Хотима

Ўтилган мавзу бўйича ўкитувчи томонидан якуний хулоса қилинади. Ҳар бир талабага мавзу бўйича олинган баҳо айтилади. Кейинги дарсга мавзу берилади.


15



НАЗАРИЙ ҚИСМ.

КИНДИКНИ ТУҒМА ОҚМАЛАРИ ВА КИСТАЛАРИ.

Хомила ривожланишини биринчи хафтасида иккита эмбрионал йўл ишлайди – сариқлик ва сийдик йўллари, булар киндик йўли таркибига киради. Биринчиси эмбрионни озиқлантириб, ичакни сариқлик қопи билан боғлаб туради, иккинчиси эса сийдикни хомила олди сувига ажратиб туради.

Хомила ичи ривожланишининг 3-5 ойларида йўлларни тескари ривожланиши бошланади. Сийдик йўли атрофига учраб, қорин олд девори ички қисмида жойлашадиган ўрта бойламга айланади.

Сариқлик йўли облитерациясини бузилиши натижасида хилма хил бузилишлар келиб чиқади. Облетерацияга учрамаган қисмини соҳаси ва даражасига қараб фарқланади:

  1. тўлиқ ва нотўлиқ киндик оқмалари.

  2. Ёнбош ичак дивертикули

  3. Энтерокистома



Бу аномалияларни анатомик формалари расмда курсатилган:


Сариклик йўли нуқсонлари.


Киндик тўлиқ оқмалари сариқлик йўли ҳамма қисмини облитерацияга учрамаганлиги оқибатида юзага келади. Бунда ёнбош ичак суюқлиги киндик орқали ажралиб туради.

Клиникаси ва ташхислаш. Сариқлик йўлини облетерацига учрамаганида киндик йўлини аномал қалинлашиши ва киндик халқасини кенгайиши кўринади. Боғланган киндик қолдиғини тушиб кетгандан сўнг киндик чуқурчасини марказида шиллиқ қаватли ва ичак суюқлиги ажралиб турадиган оқма кўринади.


Киндик тўлиқ оқмаси, облетерацияга учрамаган сариқлик йўли.


Киндик тўлиқ оқмаси, облетерацияга учрамаган сариқлик йўли.


Киндик тўлиқ оқмаси, оқмага қўйилган катетер орқали меконийнинг

ажралиши.


Сариқлик йўлини тўлиқ оқмаси. Операция вақтида.


Оқма йўли кенг ва узун бўлганида, бола безовталанганда ичак эвагинацияси юзага келиши мумкин, бу холат ичак тутилишига олиб келиши мумкин. Туғилгандан сўнг 2-3 суткада киндик қолдигини эрта тушиб кетиши натижасида киндик чуқурчада қорин олд дефектидан эветрация бўлган ичак қовузлокларини кўриниши мумкин. Киндик халқасида сиқилган ичак қовузлоғи некрозга учраши мумкин.

Киндик тўлиқ оқмасини ташхислаш қийин эмас, кенг оқма мавжудлигида ажралмага қараб қўйилади. Фистулография асосий текшириш усули ҳисобланади.

Даволаш. Тўлиқ оқмаларни даволашни ягона усули – оператив даво, асоратларни олдини олиш мақсадида ( эвагинация, яллиғланиш, қон кетиш) ташхис қўйилгандан сўнг ўтказилади.

Операция асосида оқмани лапаратом кесув билан ёнбош ичакдан бошлаб киндиккача бўлган йўлини бартараф этиш ётади.

Киндик нотўлиқ оқмалари. Сариқлик йўли дистал қисмини облитерацига учрамаганлиги натижасида келиб чиқади ва тўлиқ оқмаларга нисбатан кўпроқ кузатилади.

Клиникаси ва ташхислаш.

Киндик чуқурчасидан кам миқдорда ажралма ажралиши билан характерланади, шу сабабли болаларни «нам киндик » сифатида даволашади. Инфекция қўшилганда ажралма йирингли бўлади. Киндик чуқурчаси кўрувида грануляциялар ичидан кам миқдордаги ажралма ажраладиган нуқтасимон тешик аниқланади. Ташхисни тасдиқлаш мақсадида оқма зондланади. Агарда зонд 1-2 см гача кирадиган бўлса ташхис аниқ бўлади.

Қиёсий ташхислаш киндик фунгуси билан ўтказилади, бу патологияга эпетилизацияни кечикиши ва киндик чуқурчасига инфекция тушиши натижасида грануляция туқимасини ўсиб кетиши хос.

Даволаш.

Консерватив даво муолажаларидан бошланади, бунда калий перманганатни кучсиз эритмаси билан ванна, оқма йўлини перекис водород ва 3%ли йод эритмаси билан ишлов берилади, антисептиклар ( 1%ли хлорофилипт ) билан боғлам қўйилади. Консерватив даво эффект бермаганда оператив даво ўтказилади.

Киндик кисталари.

Бу бузилишлар сариқлик ва сийдик йўлларини нотўлиқ облитерацияси натижасида келиб чиқади., киндик оқмаларига нисбатан кам учрайди. Урахус кистаси қорин олд девори қаватлари орасида, киндик ва қов ўртасида, сариқлик йўли кистаси қорин бўшлиғида бўлади.

Киста секин суюқлик билан тўлиб боради, инфекция тушиши ва ёрилиши мумкин. Умумий симптомлари – қорин пастки қисмида оғриқ, тана хароратини кўтарилиши, яллиғланганда интаксикация белгилари кузатилиши мумкин. Пайпасланганда қорин ўнг томонида, киндикка яқин жойда ўсмасимон хосила аниқланади. Урахус кистасида қорин олд девори қаватлари орасида оғриқли инфильтрат аниқланади.

Даволаш – оператив.

Киндик фунгуси. Битмаётган киндик ярасида грануляцион тўқимани ўсиши билан характерланади. Киндик қолдиғи тушганидан сўнг нормада киндик ярасини битиши 1 хафта мобайнида бўлиши керак. Киндик ярасига инфекция тушганида грануляция устида намланиш кузатилади.

Қиесий ташхислаш. Облитерацияга учрамаган сариқлик йўли шиллиқ қаватини ташқарига чиқиши ва эвагинация билан қиёсий ташхис ўтказилади. Бунда патологик хосилаларни рангига эътибор берилади ( фунгус – оч қизғиш, эвагинацияда – тўқ қизғиш ранг ), консистециясига ( фунгус қаттиқ, чиққан шиллиқ қават юмшоқ, эластик ). Шунингдек анамнезидан фунгусни секинлик билан ривожланиши, эвагинация эса тўсатдан пайдо бўлади.

Даволаш. Антисептиклар билан ҳар куни ишлов бериш, ҳар 3-4 кунда 10%ли кумуш нитрат билан куйдириш. Катта фунгусларда хирургик йўл билан олиб ташланади: фунгус оёкчасини асосидан лигатура билан боғланиб, лигатура юқорисидан кесиб олиб ташланади.

Омфалитлар.

Киндик чуқурчасидаги яллиғланиш жараёни бўлиб, киндик қолдиғи тушиб кетганидан сўнг киндик чуқурчасига инфекция тушиши оқибатида юзага келади.

Омфалитни 3 тури фарқланади:

1) Оддий

2)Флегманоз
3) Некротик

  • Оддий формасига киндик ярасини секинлик билан битиши ва унчалик сезиларли бўлмаган яллиғланиш жараёни мавжудлиги хос.

  • Флегманоз формасида яллиғланиш жараёни киндик чуқурчасидан ташқарига чиқади. Киндик чуқурчасида фибриноз йирингдан иборат бўлган яра аниқланади, туби инфильтрацияланган.

  • Некротик формасида – яллиғланиш жараёни нафақат атрофга, балки қорин деворини чуқурроғига ҳам тарқалади, баъзи холларда ичаклар эвентрацияси ҳам кузатилиши мумкин.

Омфалит перифлебит, перитонит ва жигар абцессига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Қиёсий ташхислаш. Киндик яраси ёпилишидан кейин ҳосил бўладиган яра касаллигини иккиламчи келиб чиққан деган хулосага олиб келади, бундай холат киндик кальцинозида кузатилади (киндик артерияларини патологик склерози натижасида кальций тузларини маҳаллий йиғилиши) ёки киндик оқма ва кисталарини йиринглаши натижасида келиб чиқади..

Ташхисни аниқлашда ёнбошдан тушириладиган ретген текшируви ўтказилади, бунда кальцинозда конкремент соялари аниқланади. Туғма оқмалар зондлаш, фистулография ёрдамида аниқланади.

Даволаш.

  • Оддий формасида – маҳаллий. Киндик ярасини ҳар куни водород перекиси эритмаси билан санация қилиш, кейинчалик 10 %ли кумуш нитрат, перманганат калий билан куйдирилади.

  • Флегманоз формасида даволаш қийинлашади, маҳаллий даво билан биргаликда умумий даво ўтказилади.

  • Некротик флегмонада умумий интенсив терапиядан ташқари( қон қуйиш, плазма, антибитиклар), хирургик аралашув ўтказилади.


Киндик тизимчаси чурраси.

Киндик тизмчаси чурраси – оғир туғма паталогия бўлиб, ҳозирги вақтгача ўлим холати юкори: 20,1-60 % гача.

Клиникаси: курув пайтида туғилган чакалоқ қорнининг ўрта қисмида ўсмасимон тери билан қопланмаган хосила аниқланади. Хосилада чуррани ҳамма элементлари мавжуд: амниатик қобиқдан иборат чурра халтаси, тери чети ва апаневроздан ҳосил бўлган чурра дарвозаси ва чурра ичидаги қорин бўшлиғи аъзоларидан ташкил топган.

Киндик чуррасини клиник кўриниши ва даволаш тактикаси чурра катталигига, асоратлари ва қўшилиб келган нуқсонларга боғлиқ.

Классификацияси

  1. Кичик чурралар (диаметри 5 см гача, чала туғилганларда 3 см.)

  2. Уртача чурралар (диаметри 8 см гача, чала туғилганларда 5 см)

  3. Катта чурралар ( 8см дан куп, чала туғилганларда 5 см)

Ўлчамидан қаттий назар ҳамма чурралар 2 гуруҳга бўлинади:

  1. Асоратланмаган

  2. Асоратланган:

А) Қорин бўшлиги аъзоларининг эвентрацияси

Б) Юрак эктопияси

В) қўшма туғма нуқсонлар

Г) Чурра пардасини йирингли яллиғланиши

Асоратланмаган киндик чурраси нам, юпқа, кўкиш рангдаги таранг лашган амниотик қобиқ билан қопланган. Бола туғилгандан кейинги биринчи соатларида қобиқ ранги тиниқлашиб чурра қопи ичидаги хосилаларни кўриш мумкин: жигар, ичак қовузлоқлари, ошқозон ва бошқалар.

Киндик томирлари чиқиш жойида (веналар ва иккита артерия) қаттиқ юмалоқ тортмаларини пайпаслаб сезиш мумкин. Ўз ўрнида «чурра дарвозаси»дан сўнг қорин олди девори терисига қўшилиб кетади. Амниотик қобиқ терига ўтиш соҳасида кенглиги 2-3 мм тўқ қизил чизиқ пайдо қилади.Чурра атрофидаги тери айлана асос ҳосил қилиб, баландлиги 1,5-2 см ни ташкил қилади.Чурра шиш шакли кўпинча ярим шар шаклида (қорин олд девори дефекти ва чурра кенглиги бир-бирига тўғри келади), шар шаклида (чурра катталиги асосидан катта) ва кўзикоринсимон (баланд « оёқча» мавжуд).

Киндик тизимчаси катта бўлмаган чурралари кенгайган киндикни эслатади. Туғруқхонада эътиборсиз кўрилганда бундай кенгайиш ичак қовузлоқлар билан биргаликда боғланиб юборилиши мумкин.

Катта бўлмаган чурралар хосиласи бўлиб ичак ҳисобланади. Чакалоқларни умумий аҳволида ўзгаришлар кузатилмайди. Ўртача катталикдаги чурралар ҳосиласи бўлиб ичак қовузлоқларини кўп қисми ва баъзида жигар бир қисми ташкил қилади.

Беморлар стационарга оғир аҳволда тушадилар, тана хароратини пасайиши ва яққол намоён бўлган цианоз кузатилади. Киндик тизимчаси катта чурраларида чақалоқлар туғруқхонадан транспартировкани яхши кўтара олмайдилар, умумий аҳволи оғир ёки жуда оғир деб баҳоланади.Чурра қопида хар доим ичак қовузлокларидан ташқари, жигарни кўп кисми мавжуд бўлади. Чуррани бўртиб чиққан қисми қорин бўшлиғи хажмидан катта бўлади.

Киндик тизимчаси чурралари асоратлари ўзига хос кечувга эга бўлиб, орттирилган ёки туғма характерга бўлади.

Энг оғир асоратларидан бири бўлиб чурра қопини пардаларини ёрилиши хисобланади. Бола қорин бўшлиғидан ташқарида ётган ичак қовузлоқлари билан туғилади.

Бу холатни иккита гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Хомила ичи туғма эвентрацияси – ўзгарган , ташқарига чиққан ичак қовузлоқларини мавжудлиги билан характерланади, улар фибриноз парда билан қопланган, деворлари шишган, ичак тутқич томирлари кенгайган. Қорин девори дефекти унчалик катта эмас (3-5см), четлари регидлашган, тери қисман киндик йўли амниотик пардалари қолдиқларига ўтган.

  2. «Акушер» туғма эвентрацияси – бола туғилиши пайтида амниотик парданинг ёрилиши билан юзага келиди.Ёрилиш парданинг асосида бўлиб, чуррадан чиққан ҳосила яъни ингичка ичак ва унинг қовузлоклари патологик ўзгаришсиз перитонит белгилар йўқ. Болалар умумий аҳволи туғма эвентрация билан клиникага олиб келинган биринчи соатларида жуда оғир аҳволда бўлади.

Болалардаги катта киндик тизимчаси чурралари юрак эктопияси билан учрайди. Юрак эктопияси ташхисини қўйиш қийинчилик туғдирмайди, чунки чурра қопи юқори қисмида жойини ўзгартирган юрак пульсацияси кўриниб туради.

Қўшилиб келган тугма етишмовчиликлар ўз вақтида тезкор жаррохлик аралашувига эҳтиёж бўлмайди (юз соҳасидаги ва қўл-оёқлардаги етишмовчиликлар ва бошқалар). Айрим қўшилиб келган туғма етишмовчиликлар киндик тизимчаси чуррасини жаррохлик аралашуви билан даволашда қийинчилик туғдиради ёки даволашга қарши кўрсатма ҳисобланади.

Сариқлик йўлини нотўлиқ ривожланиши биринчи кўрикда аниқланади: киндик қолдиғи асосида тўқ қизил ташқарига чиққан ичак оқмаси аниқланади. Унинг диаметри 0,5 – 1,0 см дан ошмайди. Оқмадан меконий ажралиб, ажралма атроф терини ифлослантиради ва инфилтрациялайди. Сийдик йўли экстрофияси баъзан киндик тизимчаси чурраси билан қўшилиб келиши мумкин. Бу нуқсонларни қўшилиб келиши натижасида қорин олд девори аниқланмайди - юқори сохада қорин олд девори ўрнини чурра бўртмаси эгаллаб, унинг қобиқлари сийдик қопи ва уретра шиллиқ қаватлари билан қўшилиб кетади.

Чурра қопини йирингли яллиғланиши бола туғилгандан сўнг биринчи суткаларида операция қилинмаслиги натижасида келиб чиқади. Бунда чурра бўртмаси шиллиқ ажралмали кулранг йирингли жарохат, қорамтир рангли некроз ўчоқлари кўринишида бўлади. Яллиғланиш жараёни биринчи кунда фақат юзаки қисмларига тарқалган бўлади(амнион) ва перитонит белгилари кузатилмайди. Бола умумий аҳволи оғир бўлади, тана харорати кўтарилган, интоксикация белгилари кучайган бўлади. Қон тахлилида лейкоцитоз, нейтрофилларни чапга силжиши ва анемия кузатилади.

Рентгенологик текширув – чурра қопи ичидаги аъзони аниқлаш ва қўшма нуқсонларни аниқлаш учун қўлланилади. Умумий рентгенограммада, вертикал холатда ва икки перпендикуляр холатда туширилганда, ичак қовузлоқлари ва жигар бир қисмини аниқ кўриш мумкин. Меъда ва ўн икки бармоқли ичакда кўринадиган иккита ҳаво сатхларини мавжудлиги юқори ичак тутилиши ташхисини тасдиқлайди. Кўплаб ҳаво сатҳларини мавжудлиги пастки ичак тутилишидан далолат беради.

Даволаш.

Киндик тизимчаси чурраларини даволашнинг ягона йўли – бу шошилинч операциядир. Бемор акушер қўлидан бирданига хирург қўлига топширилиши керак. Туғилгандан сўнг биринчи соатларда чурра пардалари хали яллиғланмаган, юпқа, нозик бўлади, хирургик ишлов бериш осон кечади, ичак газлар билан тўлмаган, шунинг учун ичак қовузлоқларини қорин бўшлиғига киритиш осон кечади. Госпитализацияни кечиктирилиши бола умумий аҳволини оғирлаштиради, чурра пардаларини ифлосланишига олиб келади, пардаларни ичак қовузлоқлари ва жигар билан ёпишиб кетишига олиб келади. Бир суткадан ошганда кичик ва ўрта чурраларда, йирингли – некротик ўзгаришлар мавжудлигида ўтказиладиган радикал операциялар кўп холларда перитонит, қон кетиш ёки шок натижасида ўлимга олиб келиши мумкин. Бу холат даволаш тактикасини ўзгартиришга сабаб бўлди. Бундай холларда хирургик аралашув каттиян ман этилади, консерватив давога кўрсатма ҳисобланади. Консерватив даволаш бундан ташқари бола ҳаётига хавф солувчи қўшма туғма нуқсонлар мавжудлиги ҳам кўрсатма ҳисобланади.

Диспансеризация ва реабилитация: Киндик касалликлари ва қорин олд деворида операция муолажаси ўтказган беморлар 6 ойгача диспансер назоратида бўладилар. Операциядан кейинги эрта даврларда антибактериал, умумий қувватловчи ва витаминли даволаш муолажалари ўтказилади. Кечки даврларда физиотерапия, массаж ва даволовчи машқлар буюрилади. Гипотрофия, рахит ва анемия профилактикаси ўтказилиб турилади.


Мавзу бўйича вазият масалалар.

Масала№ 1. 3 ойлик бола поликлиникага киндикни доимий намланиб туришига шикоят қилиб келди. Кўрувда киндик яраси тубида қизғиш шиллиқ қават кўринади, марказида оқма йўли кўринади, шиллиқ секрет ажралади.

Сизнинг ташхисингиз? Сизнинг даво тактикангиз?

Масала № 2. Янги туғилган чақалоқда киндик соҳасида 10-12 смли бўртма аниқланади. Тиниқ пардалари орқали ичак халқалари ва жигарнинг бир қисми кўринади. Аҳволи ўртача оғирликда.

Сизнинг ташхисингиз?

Сизнинг даво тактикангиз?

МУЛЬТИМЕДИЯ ПРЕЗЕНТАЦИЯСИ POWER POINT


«Диагностика, дифференциальная диагностика и тактика врача обЩего педиатра при осложнениях заболеваний пупка у детей. реабилитация и диспансеризация»


1.Талаба учун амалий куникма: Катарал омфалитни даволаш

Омфалит- киндик чукурчасини яллигланишига айтилади. Омфалитнинг катарал, флегмоноз, некротик формалари тафоут килинади.

Клиникаси: Курилганда киндик атроф терисининг кизариши ва ундан сероз суюклик ажралиши кузатилади.

Асбоб ускуналар: анатомик пинцет, шарик, стерил салфеткалар, 3% водород перекиси, фурациллин 1:5000 ёки калий перманганат эритмалари.

Бажариш техникаси:

Бемор чалканчасига ёткизилади.

Киндик чукурчаси 3% водород перикиси, фурациллин ёки калий перманганат эритмаси билан санация килинади. Антибиотик, махалий киндик чукурчаси сохасига ультрабинафша нур билан таъсир килиш тавсия этилади. Санация хар куни бажарилади.

Асоратлар: омфалитни флегмоноз ва некротик формаларига утиши, киндик сепсиси.


2.Талаба учун амалий куникма: Киндик чурраларини консерватив давоси

Киндик чурраси - Киндик халкаси апоневрозининг тулик битмаслиги натижасида пайдо бўлиб, у оркали корин парда буртиб чикади ва чурра копини ҳосил килади.

Давоси - Еш болаларда корин мушакларининг усиши, корин прессининг ривожланиши натижасида киндик халкаси ўз-узидан битади.

Консерватив давоси куйидагича:

  1. Гимнастик машклар. Бола хар йургаклашдан олдин корнига 2-3 минут давомида еткизилиши керак. Бунда корин пресси хосил булиб киндик халкаси тораяди.

  2. Массаж - болани корни эхтиётлик билан енгил массаж килинади, туғри мушак буйлаб ва киндик атрофи соат стрелкаси бўйича.

  3. Лейкопластир боғлами – чурра қорин бўшлигига қиритилиб, киндикнинг иккала омонидан тери йигилиб, бурма ҳосил қилинади ва кенг епишкок лейкопластир епиштирилади. Бунда лейкопластирни 7-10 кунда бир марта алмаштирилиши керак. Лейкопластир натижасида терида мацерация еки терининг таъсирланиши кузатилса, у олиниб, шу жойга танга куйиб боғлаш ҳам яхши натижа беради.

Болани тоза хавода сайр килдириш, УБН ларга туйинтириш, етарли каллорияли озиқ билан овкатлантириш ҳам киндик чуррасини тез тузалишига сабаб бўлади.

Консерватив даволаш давомийлиги ҳар-хил бўлади.

Одатда киндик халкаси 1.5-2 ёшда битиб кетади.

Кўп холларда 5 ешгача консерватив даволанади. 5 ешдан сунг оператив давога курсатма ҳисобланади.

Агар киндик чурраси катта бўлиб, киндик халкасида сикилиб колса, шошилинч операцияга курсатма бўлиб ҳисобланади.


ИНТЕРАКТИВ УСУЛ


ГАЛЕРИЯ БЎЙИЧА ТУР

  1. Мавзу: Сариқлик йўли тўлиқ оқмалари асоратлари

  2. Масалани иштирокчиларга тушунтириш.

  3. Талабалар 2-3 киши бўлиб гуруҳланишади.

  4. Ҳар бир гуруҳ 10 минут давомида ўз хулосасини қоғозга ёзади ва қоғозларини бир бири билан алмашишади.

  5. Бир гуруҳ иккинчи гуруҳнинг жавобини баҳолайди, агар жавоб нотўлиқ бўлса, ўз вариантини таклиф этади.

  6. Иш охирида жавобларни ҳамма қатнашувчилар мухокама қилишади ва энг тўғри жавоб танлаб олиниб, бу жавобни ҳамма ўз дафтарларига ёзиб олишади.

  7. Мунозара тугагандан сўнг ўкитувчи ҳар бир талабани баҳолайди.

  8. «Галерея бўйича тур»ни давомийлиги 30-40 дақиқа.

Жавоб

Сариқлик йўли тўлиқ оқмасини оғир асоратларидан бири ингичка ичак эвагинацияси, ичак сиқилиши. Ичак қовузлоғи ционатик кўринишда бўлади, шишган. Ўткир ичак тутилиши юзага келади, кейинчалик некроз ва перитонит келиб чиқади.

Мавзу бўйича амалий кўникмалар:

  1. Киндик чуқурчасини кўриш. Қизариш, шиш, оқма йўлини мавжудлиги.

  2. Киндик ярасига ишлов бериш

  3. Киндик тихзимчаси чуррасини консерватив давоси.

  4. Киндик нотўлиқ оқмаларини консерватив давоси.

  5. Фистулографияни бажариш.

  6. Киндик халқасини аниқлаш ва унинг анатомик характеристикаси ( кенгайиши, бўртма мавжудлиги, чурра бўртмасини киритиш).

  7. Катарал омфалитни даволаш.

  8. Флегманоз омфалитни даволаш.

  9. Некротик флегмонани даволаш.

  10. Киндик фунгусини даволаш.


ТЕСТЛАР.

  1. Киндик тизимчаси чуррасини режали операция муддати.

А) Ташхис қўйилиши билан

Б) эмизикли даврда

В) 2 ёшгача

Г) 3-5 ёш

Д) 5-8 ёш.

2.Киндик йули чурраси диаметри буйича ажратилади:

А) катта , кичик

Б) кичик, ўрта, шарсимон.

В) кичик, ўрта , катта

Г) ўрта, катта

Д) кичик, шарсимон, ноксимон.

  1. Киндик йули чурраси куйидагилар билан киёсий ташхисланади:

А) қорин олд девори аплазияси

Г) гастрошизис

В) киндик чурраси

Г) туғма киндик оқмалари.

Д) қорин оқ чизиғи чурраси.

  1. Сариқлик йўли тўлиқ оқмаси асоратланади:

А) ичак эвагинацияси

Б) эвагинацияга учраган қовузлоқни сиқилиши

В) дивертикул Меккел

Г) ичак тутилиши

Д) перитонит

  1. Урахуснинг битмаслигида ўтказилади:

А) умумий рентгенография

Б) қорин бўшлиғи УТТи

В) фистулография

Г) компютер томография

Д) диафаноскопия.

  1. Киндик тўлиқ оқмасида операция муддати:

А) ташхис қўйилиши билан

Б) 6 ойдан кейин

В) 1 ёшдан кейин

Г) 3 ёшдан кейин

Д) ўтказилмайди.

  1. Киндик тўлиқ оқмасида асосий ташхислаш усули:

А) умумий рентгенография

Б) цистография

В) қорин бўшлиғи УТТи

Г) фистулография

Д) компютер томография

  1. Киндик нотўлиқ оқмасидаги оператив даво муддати:

А) ташхис қўйилиши билан

Б) 6 ойдан сўнг

В) 2 ёшдан кейин

Г) 3 ёшдан кейин

Д) ўтказилмайди.

  1. Киндик кистасини давоси

А) киста пункцияси

Б) оператив

В) 10% ли кумуш нитратни юбориш.

Г) консерватив.

Д) 5% ли йод эритмасини юбориш.

  1. Киндик фунгуси бу:

А) киндикни нотўлиқ оқмаси

Б) киндикни тўлиқ оқмаси

В) киндик чуқурчасини грануляцион тўқимаси.

Г) омфалит.

Д) киндик кистаси.


Мавзу бўйича баҳолаш варақлари.

Ташхис: Сариқлик йўли нотўлиқ оқмаси.

Ёши 6 ойлик Вазни 7 кг.

Клиника



Ташхислаш

Қиёсий ташхис

Даволаш стандарти

Индивидуал ёндашув

Лаборатория

Интерпретация

Инструментал текшириш

Интерпретация

Сариқлик йўлини нотўлиқ оқмаси учун киндик чуқурчасидан доимий равишда сероз кам миқдорда ажралма ажралиб туради. Киндик атроф териси мацерацияланган, пайпасланганда оғриқли.

Оқма дан ажралган суюқлик реакциясини аниқлаш.

Ажралаётган суюқлик ишқорий мухитга эга. Лакмус қоғози бу мухитда кўкаради.

Оқмани зондлаш


Секретни микраскопик текшириш

Киритилган зондни ичкарига қорин бўшлиғига томон бориши.

Ажралган ичак эпителей хужайралари аниқланади.

Киндик туғма оқмалари

Омфалит

Урахус оқмаси

Зондланганда сийдик пуфаги томон кетади.

6 ойгача консерватив даволанади, киндик чуқурчасини 3% ли водород пероксиди эритмаси билан ювиш, 5%ли йод, 10%ли кумуш нитрат эритмаси билан куйдириш, 7-10 кунда 1 махал курс қайтарилиши мумкин.

6 ойдан сўнг консерватив даво ёрдам бермаса, оператив даво қўлланилади



Ташхис: Омфалит. Гангреноз формаси.

Ёши - 1 ойлик Вазни 4 кг


Клиника



Ташхислаш

Қиёсий ташхис

Даволаш стандарти

Индивидуал ёндашув

Лаборатория

Интерпретация

Инструментал текшириш

Интерпретация

Яллиғланиш чуқурроққа тарқалиб боради. Терини некрози ривожланиб, унинг пастдаги тўқималардан ажралиши кузатилади, тана хароратини кўтарилиши кузатилади.

Умумий қон тахлили

Лейкоцитоз

ЭЧТни ошиши







Киндик туғма оқмаларидан

Чақалоқлар флегмонасидан.

Зарарланган соҳага соғлом тўқималарни қамраб олган холда антибиотик юборилади, кейин соғлом тўқималар чегарасида кесмалар қилинади.

Маҳаллий даводан ташқари, умумий даво ҳам олиб борилади: гаммаглобулин юбориш, гипериммун антистафилакк плазмаси, физиотерапия, симптоматик



Баҳолаш мезонлари




Балл

Ба ҳо


Талаба билим даражаси.

1.

86-100

аъло

Талаба билади, фикрлайди ва гапириб бера олади:

  • Этиологияси, клиникаси, диагностикаси, дифференциал диагностикаси, даволаш тактикаси ҳақида

  • Болаларда асоратланган киндик касалликларда госпитализациягача бўлган этапда бирламчи ёрдам кўрсатиш, профилактика аспектлари ва диспансер кузатув ҳақида амалий кўникмаларни .

  • Талаба киндикни туғма ва орттирилган касалликлари этиологияси,патогенези, классификацияси, клиник кечишини, дифференциал диагностикасини характерлай олади.

Талаба билади ва бажара олади:

  • Киндик касалликлари бор беморлардан анамнез йиғиш ва текшира олишни, клиник кечиш босқичлари ва формаларга ажрата билиш;

  • Клиник симптомлари ( эрта ва кечки )ва асоратларини ажрата билиш;

  • Турли хил нозологик формаларида текшириш режасини тузиш

  • Клинико - лаборатор, рентгенологик, УТТ лар натижаларини интерпретациялаш

  • Анатомик ва клиник классификация асосида диагноз қўйиш ва даволаш тактикасини тузиш

  • «Хўл» киндик синдроми билан кечувчи киндик касалликларини дифференциал диагностикасини ўтказа билиш.

  • Беморларни консерватив ва оператив давога кўрсатма бўйича ажратиш ва мутахассислар консультациясини ташкиллаштириш.

  • Киндик нотўлик оқмаларида комплекс консерватив медикаментоз даво чораларини ташкиллаштириш

  • Постгоспитал этапда реабилитация ва диспансер кузатув режасини тузиш

  • Амалий кўникмалар техникасини билиш ва ўтказа билиш:

  1. Фистулографияни ўтказиш техникаси

  2. Зонд ёрдамида оқма йўли йўналишини текшириш

3. Склерозловчи терапия

2.

71-85

Яхши

Талаба болаларда асоратланган киндик касалликлари мавзусида юқори билимга эга бўлса,дифференциал диагностика аспектлари,даволаш тактикасини танлаш,диспансер кузатув вареабилитация ҳақида ореинтирациялай олади,лекин логик фикр юритишни давом эттира олмайди

Талаба анамнез йиғиши,клиник кўрув ўтказиши ,диагноз қўйиши,дифференциал диагностика ўтказиши,даволаш тактикасини танлашни билиши керак, амалий кўникмаларни бажариш техникасини ва рентгенологик текширув усулларини билиш, госпиталгачав бўлган биринчи ёрдам беришни билиш.

Талаба билади ва бажара олади:

  • киндик касалликлари клиник белгиларини намоён бўлиши ва уларни қиёсий ташхислашни

  • амалий кўникмаларни ва рентгенологик текширув усуллари бажарилиш техникасини назарий билиш

  • киндик касалликларида бирламчи даволаш звеноларида даволаш тактикасини танлаш ва касалларни госпитализация қилиш тўғрисида ташкилий ишларни бажаришни

  • профилактика ва реабилитация чора тадбирларини

  • Клиника-лаборатор ва инструментал текширувлар режасини тузиб чиқиш тўғрисида маълумотга эга.

  • Амалий кўникмалар техникасини билади ва бажара олади:

  1. Фистулография қилиш техникаси.

  2. Зонд ёрдамида оқма йулини аниқлашни.

3.

55-70

Қониқарли

Киндикнинг асоратланган касалликлари мавзуси бўйича қониқарли билимга эга бўлган ҳолда, талаба бошқа киндик касалликлари билан қиёсий ташхислашни ўтказа олади.

Фикрга эга:

  • касаллик клиникаси, классификацияси ва патогенези

  • диагностика усуллари: лаборатор ва инструментал

  • профилактика чоралари

  • Амалий кўникмаларни билади ва бажара олади:

Фистулография қилиш техникаси.

4.

0-54

Қониқарсиз

Болаларда киндик хирургик касалликлари ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас ёки юзаки тасаввурга эга.




Назорат саволлар:


  1. Киндик хирургик касалликларини санаб ўтинг?

  2. Киндик оқмаларини келиб чиқиш сабаблари?

  3. Энтерокистомани клиник белгилари қачон намоён бўлади?

  4. Урахус тўлиқ оқмасини киёсий ташхислаш?

  5. Омфалит клиник формалари?

  6. Некротик омфалитни давоси?

  7. Киндик оқмаларида ренгеноконтраст текширувга кўрсатма?

  8. Киндик оқмаларини консерватив даволашга кўрсатма?

  9. Киндик тўлик ва нотўлик оқмаларида операция муддати?

  10. Киндик тўлиқ оқмалари асоратлари?







Добавить документ в свой блог или на сайт

Похожие:

Мавзу режаси iconУмумтаълим мактабларида “Тежамкорлик сабоқлари ” ўқув-тарбиявий дастури асосида машғулотларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси

Мавзу режаси iconЗаиф Ҳадислар Тўплами Муҳаммад Носириддин Албоний
Аллоҳ дунёга ваҳий қилди: “Мени хизматимдагиларнинг хизматини қил ва сени хизматингдагиларни ўзингга эргаштир”” (Мавзу ҳадис)
Мавзу режаси icon2. Боб. Узбекистон Республикасида махаллий бюджет даромадларини шаклланиш холатини тахлили ва муаммолари
Мавзу: Махаллий бюджетларнинг кушимча даромад манбааларини шакллантириш масалалари
Мавзу режаси iconТошкент кимё-технология институти «менежмент ва касб таълим» факултети «саноат маркетинги» кафедраси Тасдиқлайман
Мавзу 11. Ўзбекистон Республикасида аудит. Аудитлик хизматини ташкил қилиш максади ва вазифалари
Мавзу режаси icon1-Мавзу: Ащло=шуносликнинг предмети, тад=и=от доираси ва вазифалари Режа
Ащло=шуносликнинг фалсафий фан сифатида бахс мавзуи хусусиятлари ва вазифалари
Мавзу режаси iconМавзу: Бюджетлараро хисоб – китоблар механизмини такомиллаштириш
Бюджетдан ажратилган маблаглар, дотация буйича буладиган бюджетлараро хисоб-китоблар механизимининг ахамияти ва роли
Мавзу режаси iconМавзу: Атом ва ядро физикаси. Квантлар
Планк гипотезаси буйича ҳар кандай нурланиш (шу жумладан ёруғлик ҳам) алохида квантлардан иборат. Бундан келиб чиқадики, нурланиш...
Мавзу режаси iconМуаллиф Нарзиев Набижон Мавзу: Хоразм давлати. Мўғуллар босқинига қарши курашлар. Режа
Хiii асргача бўлган даврларда Туркистон Заминида ўша қадимий Хоразм давлатининг мантиқий давоми сифатида кўп давлат ва империялар...
Мавзу режаси iconМаъруза №1 Мавзу: Тиббиёт тарихи фанини мақсад ва вазифалари. Ибтидоий жамоа тузими давридаги тиббиётни ривожланиши Мақсад
Мақсад: Тиббиёт тарихи фанининг бўлажак шифокорларга моҳиятини, ибтидоий жамоа тузумидаги тиббиётга оид археологик топилмалар илк...
Разместите кнопку на своём сайте:
Библиотека


База данных защищена авторским правом ©kk.docdat.com 2013
обратиться к администрации
Библиотека
Главная страница